АЛМАТ — РФнинг Татаристон Республикасидаги шаҳар (1953 й. дан). Зай дарёси (Кама ирмоғи)нинг чап соҳилида. Миннибаево т. й. станциясидан 18 км шим.-шарқда. Чистополь, Бугульма ва б. шаҳарлар билан автомобиль йўли орқали боғланган. Аҳолиси 133 минг киши (1992). 1950 й. да нефть кони яқинида шаҳарча сифатида пайдо бўлган. Алмат — Татаристондаги нефть саноатининг муҳим маркази. Нефть ва газ қазиб олинади. Нефть қазиб чиқариш саноати учун машина ва жиҳозлар ишлаб чиқарилади. Газни қайта ишлаш, шина тузатиш, автотрактор тузатиш, темир-бетон конструкциялари, ёғочсозлик, ғишт з-длари, драма театри бор. А. йирик нефть қувурининг бошланғич пункти.