АЛЬМАНДИН

АЛЬМАНДИН — гранатлар гуруҳига мансуб минерал. Қаттиқлиги 7—7,5. С. оғ. 3,8—4,3. Ранги қизил, тўқ қизил. Шишасимон ва ёғсимон, ялтироқ. Альмандин слюдали сланецларда, гранитларда, гранитли пегматитларда учрайди. Марказий Осиёда Альмандин пегматитлар ичидан топилган. Жуда ялтироқ, шаффоф Альмандин қимматбаҳо тош ҳисобланиб, заргарлик буюмлари ясашда ишлатилади. Бундай А. баъзан ёқут деб аталади. Альмандиннинг нуқсонли турлари абразив материал сифатида ишлатилади.