АЛМАНАХ

АЛМАНАХ (араб. — алмунаҳ — вақт, календарь) — турли муаллифларнинг мавзу, жанр ва б. белгиларга кўра бирлаштирилган адабий асарлари туплами. Ўрта асрларда Шарқда астрономия календарлари Алманах номи билан аталган. Бундан ташқари, Шарқ адабиётида замондош шоирларнинг ижодларидан намуналар йиғиб «Баёз»лар ҳам тузилганки, уларни ҳам Алманах ларнинг мукаммал шакли деб баҳолаш мумкин. 17—18-а. лардан Европада ҳам шундай Алманахлар нашр этила бошлаган, лекин қизиқарли бўлиши учун уларга кичик-кичик бадиий асарлар (ҳикоя, шеър, латифалар) ҳам киритилган, шу тариқа, Алманах ҳоз. маъносига эга бўлган. Ўзбекистонда ҳам Алманахлар нашр этиб турилади (мас, «Армугон», 1944; «Зафар» 1945; «Гулдаста», 1964, 1968; «Ёшлик», 1970—84 ва ҳ. қ.).