АЛЛЮВИАЛ ТЕКИСЛИКЛАР

АЛЛЮВИАЛ ТЕКИСЛИКЛАР — доимий ва вақтли оқар сувлар келтирмаларининг ер юзасидаги ботиқ ёки ясси жойларда чўкиб қолишидан вужудга келган текисликлар. Шағал, чақиртош ва қум, қумоқ ҳамда лойқалардан ташкил топади. Аллювиал текисликларнинг тупроқлари кўпинча унумдор бўлади, деҳқончилик ҳамда чорвачиликда кенг фойдаланилади.