АЛЛОПАТИЯ

АЛЛОПАТИЯ (юн. allos — бошқа, ёт ва pathos — дард) — немис врачи С. Ганеман киритган термин. У гомеопатия деган даволаш схемасини ишлаб чиқиб, ўз замонидаги мавжуд даволаш усулларига қарши қўйди ва уни Аллопатия деб атади. Ганеман Аллопатия касалликни даволашда унинг белгиларига қарама-қарши белгиларни юзага чиқарувчи дорилардан фойдаланишни тавсия этади. Замонавий тиббиёт касаллик белгиларини даволамай, балки касаллик сабабларини бартараф қилишга интилади ва қарама-қарши даволаш тартибига амал қилмайди, шунинг учун замонавий тиббиётга Аллопатия термини тўғри келмайди.