АЛЛОМЕТРИЯ

АЛЛОМЕТРИЯ (юн. allos — бошқа, ёт, metros — ўлчов, мезон) — индивидуал ривожланишнинг турли босқичларида тана аъзоларининг номутаносиб ўсиши. Манфий (бирор аъзо, мас, ёш бола калласининг секин ўсиши) ва мусбат Аллометрия (жадал ўсиш) фарқ қилинади. Аллометрия турли аъзолар ва тана қисмлари ўсиш суръатининг ўзгаришида намоён бўлади.