АЛЛИЛ ХЛОРИД

АЛЛИЛ ХЛОРИД, 3-хлорпропен-1, СН2=СН— СН2С1 — ўткир ҳидли, рангсиз суюқлик. Суюқланиш т-раси 134,5°, қайнаш т-раси 45,Г. А. х. сувда деярли эримайди. Оддий органик эритувчилар б-н ҳар хил нисбатда аралашаверади, сув, спирт ва чумоли кислота билан азеотроп аралашма ҳосил қилади. Аллил хлорид ўрин олиш, бирикиш реакцияларига яхши киришади. Пропиленни 500—550°да хлорлаш йўли б-н олинади. Аллил хлорид глицерин, дори-дармонлар, баъзи пластмассалар ва елимлар олишда ишлатилади.