АЛЛЕРГОЛОГИЯ

АЛЛЕРГОЛОГИЯ (аллергия ва logos — фан) — тиббиёт фанининг бир бўлими; аллергик касалликларнинг пайдо бўлиши сабаблари, авж олиш механизми, белгилари, оддини олиш ва даволаш усулларини ўрганади. Аллергология иммунология б-н чамбарчас богланган, чунки аллергия иммунологик механизмлар асосида келиб чиқади. Аллергологиянинг асосий қисмини клиник Аллергология ташкил этади. Аллергологиянинг аллергик реакцияларни ўрганадиган — аутоаллергия, иммунопатология, шунингдек антителолар келтириб чиқарадиган қон касалликларини ўрганадиган иммуногематология бўлимлари бор.

Ўзбекистонинг аллерголог олимлари биринчи бўлиб Қорақалпоғистонда ҳамда вилоятларда болалар ва катта ёшдагилар ўртасида аллергик касалликлар тарқалишининг ҳудудий хусусиятларини аниқладилар (Т. Б. Ешанов, Л. Я. Сгибова, Н. Г. Алаева, М. Д. Дальжанов). Ўзбекистон олимлари 15 ҳудудий чўл чанги, саноат ва ҳашарот аллергенларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдилар ва амалда қўллашни тавсия этдилар (М. М. Ҳақбердиев, С. А. Захваткина, Н. В. Сусина). Дон ва мўм куяси ҳамда чивинларнинг аллергик касалликлар тарқатишдаги роли аниқланади (И. Р. Йўддошев, О. И. Юсупова). Катта ёшли беморларда атопик бронхиал астма ва поллинозларнинг клиник кечиши хусусиятларини ўрганишда ўзига хос ташҳис усуллари ишлаб чиқилди (О. А. Назаров, Э. И. Салимов ва б.). Ўзбекистонда ихтисослашган аллергик ёрдам кўрсатадиган Республика А. маркази (1980 й. дан), аллергик кабинетлар ва бўлимлар мавжуд.