АЛЛЕРГЕН — аллергик реакцияларни келтириб чиқарувчи модда. А. лар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: ноинфекцион Аллергенлар — маиший, эпидермал Аллергенлар, ўсимлик гулларининг чанглари, озиқ-овқат, дори-дармонлар, турли хил кимёвий моддалар. Инфекцион Аллергенлар — бактериялар, замбуруғлар, вируслар ва б. Маиший Аллергенлар — уй чанги, пар ёстиқ патлари, дафния, кутубхона чанглари. Эпидермал Аллергенлар — ёввойи ва уй ҳайвонлари (ит, мушук, от, қўй ва б.) жуни, қазғоғи. Дори А. лари: 0,9% ли физиологик эритма ва глюкозадан ташқари деярли ҳамма дорилар. Ўсимлик гулларининг чанги 35 мкм дан кичик бўлса ва ўзида аллергенлик хусусиятини намоён этса, шамолда узоқ масофага уча оладиган бўлса, аллергик касаллик пайдо қилиши мумкин. Бундай ўсимликларга эрмон, бургон, макка, ялпиз ва б. киради.
Озиқ-овқат Аллерген лари: ҳар хил озиқовқат маҳсулотлари (сут, тухум, асал, балиқ, ёнғоқ, мош, нўхат, цитрус мевалар, шоколад ва б.). Кимёвий Аллергенлар — турли хил порошоклар, пасталар, урсол (соч бўёғи таркибидаги модда), бензин, бензол ва б.