АЛЛЕЛОПАТИЯ

АЛЛЕЛОПАТИЯ (юн. allelon – ўзаро, pathos — таъсир) — турли организмларнинг ҳар хил моддалар ажратиб чиқариш орқали ўзаро таъсир кўрсатиши. Мас, айрим микроорганизмлар антибиотиклар ишлаб чиқариб бошқа микроорганизмлар ривожланишини заифлаштиради ёки уларни бутунлай нобуд қилади; айрим юксак ўсимликларнинг моддалар алмашинуви жараёнида ҳосил қилган заҳарли моддалари бошқа ўсимликларга таъсир этиб, ўсимлик фаолиятини кучайтиради ёки пасайтиради; ҳашаротлар эса юксак ўсимликларга таъсир қилувчи моддалар ишлаб чиқаради ва ҳ. к.