АЛЬКОР

АЛЬКОР — Катта Айиқ юлдуз туркумидаги оқ юлдуз; оддий кўз билан кўриш мумкин, равшанлиги т 4,02, спектрал синфи А5. А. спектрал-қўшалоқ юлдуз. У Ўрта Осиё кенгликларида ботмайди. Баъзида астрономлар Алькорга қараб атмосферанинг тиниқлигини баҳолайдилар.