АЛКОГОЛЯТ ВА ФЕНОЛЯТЛАР — спиртлар ва фенолларнинг гидроксил гуруҳидаги водород атомининг металлга алмашинишидан ҳосил бўлган кат-тик моддалар. Спиртда яхши эрийди. Алкоголятлар ишқорий ва ишқорий-ер металларни спиртда эритиш йўли билан олинади, фенолятлар эса феноллар билан ишқорлар сувли эритмаларининг ўзаро таъсирлашуви натижасида ҳосил бўлади. Сув таъсирида Алкоголят ва фенолятлар ва Ф. спирт ва ишқорга парчаланади. Алкоголят ва фенолятлар ва Ф. органик кимёда турли хил синтетик бирикмалар олишда ва катализатор сифатида ишлатилади.