АЛКИНЛАР

АЛКИНЛАР — молекуласида учламчи боғ бўлган ацетилен қатори тўйинмаган углеводородлари. Уларнинг биринчи вакили ацетилен СН=СН дир. Ацетилендаги водород алкил радикаллар билан алмаштирилса, молекуласида учламчи бог бўлган гомологик қатор ҳосил бўлади. Унинг биринчи гомологи метилацетилен СН3—С=СН; иккинчиси этила-цетилен СН3—СН2 –С=СН ва ҳ. к.