АЛКИЛЛОВЧИ МОДДАЛАР

АЛКИЛЛОВЧИ МОДДАЛАР — ёғ қатори углеводородларининг бир валентли радикалларини органик бирикмалар молекулаларига киритиш хусусиятига эга бўлган моддалар. Алкилловчи моддалар дори воситалари олишда қўлланилади. Улар цитостатик таъсир этувчи моддалар бўлиб, ўсмаларни даволашда иммуно-депрессантлар (новэмбихин, циклофосфин ва б.) сифатида ишлатилади.