АЛИХЎЖАЕВ Ўлмас Сафоевич (1941.30.6, Урганч) — Ўзбекистон халқ артисти (1983). Тошкент Давлат театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1964). 1962—96 й. лар «Ўзбекфильм»да актёр. 1996 й. дан «Ўзбеккино»компаниясида бўлим бошлиғи. 40 дан ортиқ фильмда суратга тушган. Асосий роллари: Али Қушчи («Улуғбек юлдузи»), Музаффар («Наташахоним»), Отабек («Ўтган кунлар»), Ёдгор Ҳамидов («Шиддат»), Ғулом Аҳмедов, Сафоев («Тинчлик кунлари», «Кул остидаги чўғ», Тожикфильм), Сулаймонов («Давлат чегараси», Белорусфильм) ва б. Ролларида кучли драматизм, психологик теранликка эришди.