АЛИЦИКЛИК БИРИКМАЛАР

АЛИЦИКЛИК БИРИКМАЛАР — молекуласида бир ёки бир нечта углерод атомларидан тузилган ҳалқаси ёки ҳалқалар тизими бўлган органик бирикмалар. Алициклик бирикмалар бир-биридан ҳалқаларининг сони, ўзаро жойлашиши, углерод атомларини халқалардаги сони, уларнинг ўзаро оддий ёки қўш боғлар орқали боғланиши ва функционал гуруҳлари билан фарқ қилади. Жумладан, моно-, би-, три-, полициклик Алициклик бирикмалар маълум. Углерод атомларининг боғланишига қараб тўйинган ва тўйинмаган Алициклик бирикмалар бўлади.