АЛИШАР-ХЁЮК — Анадолу (Туркия)даги археологик қатламли тепа. Йозгат ш. дан қарийб 50 км жан.-шарқда жойлашган. Қазилма ишлари 1927—32 й. ларда олиб борилган. Бу ерда илк маротаба Кичик Осиё платоси учун археологик маданиятларнинг мил. ав. 4-минг йилликдан то мил. ав. 1-минг йиллик ўрталаригача бўлган тадрижий ривожланиш босқичлари аниқланди.