АЛИП-МАНАШ

«АЛИП-МАНАШ» — «Алпомиш» достонининг олтой версияси. Кўп мотивлари билан «Алпомиш»га ўхшайди. Аммо умумий сюжет, баъзи этнографик хусусиятлар, образлар талқинида фарқ мавжуд. Достончи Н. Улашов вариантида «Ал.-М.» деб номланган. Бошқа «Ақпўмиш», «Алпўмиш» вариантлари ҳам бор.