АЛИНАЗАР ҚОРИ

АЛИНАЗАР ҚОРИ, Қори наққош (1881 — Қўқон — 1931) — мискарнаққош. Қўқонлик Ҳожи Фозил Отаулла ўғлидан ҳунар ўрганган. Алиназар қори мис идишларни қўқон услубида миллий мумтоз нақшлар билан безаган, нақшлар орасига лирик байтларни моҳирона зарб қилган. У нақш берган ажойиб идишлар Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланади.