АЛИМУҲАМЕДОВ Султон Нурматович

АЛИМУҲАМЕДОВ Султон Нурматович (1929.1.1, Тошкент) — агроном-энтомолог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981), биол. фанлари д-ри (1976), проф. (1980), Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-тини тугатган (1950), шу ин-тда ассистент, доц. (1950—61), зоология ва энтомология кафедраси мудири (1961—65). Ўрта Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш и. т. ин-ти директори (1965 — 92), 1993 й. дан шу ин-тда бўлим мудири. Ўзбекистон энтомологлар жамияти раиси (1970 й. дан). Алимуҳамедовнинг илмий ишлари пахта ва дон маҳсулотларини акороид каналар ва б. зараркунандалардан сақлаш тадбирлари, биологик ҳимоя усулларига бағишланган.