АЛИМОВ Раҳматулла Алимович

АЛИМОВ Раҳматулла Алимович (1902.25.11 – Тошкент — 1987.2.1) – инженергидротехник, Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1943), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор (1950), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1972). Москва сув хўжалиги инженерлари ин-тини тугатган (1930). Сув хўжалик қурилиши объектларида инженер (1930—39), Ўзбекистон ССР Енгил саноат (1939 — 40) ва Ўзбекистон ССР сув хўжалиги (1941— 43) халқ комиссари, «Фарҳод-қурилиш» бошлиғи, «Гидропроект» ин-тининг Ўрта Осиё бўлими раҳбари (1943—50). Ўзбекистон ССР Сув хўжалиги вазири (1951—56), Ўзбекистон ФА Сув муаммолари ва гидротехника ин-ти директори (1956—63), Ўрта Осиё ирригация и. т. ин-тида бўлим мудири (1964—80), гуруҳ раҳбари (1981 й. дан). Алимов илмий ишлари сув ресурсларидан ирригация ва энергетика мақсадларида фойдаланиш усулларини яратиш ва коплекс мақсадлардаги гидроиншоотлар параметраларини аниқлашга бағишланган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1973).