АЛИКЎШ

АЛИКЎШ — неолит даврига мансуб манзилгоҳ (мил. ав. 8—6-минг йиллик). Эрондаги Мусиён ш. яқинида. Америка экспедицияси томонидан 1961 ва 1963 й. ларда қазишма ишлари олиб борилган. Қуйи қатламлардан пахса уй қолдиқлари, кўплаб чақмоқтош қуроллар топилган. Аҳоли овчилик ва теримчилик, қисман деҳқончилик (буғдой ва арпа донлари топилган) билан машғул бўлган, эчки хонакилаштирилган. Кейинчалик, деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликда асосий ўринни эгаллаган, қўй хонакилаштирилган, обсидиандан ясалган қуроллар тарқала бошлаган, мил. ав. 6-минг йиллик бошларида сопол буюмлар пайдо бўлган. Аликўш даги топилмалар Яқин Шарқнинг пасттекислик минтақаларида ишлаб чиқарувчи иқтисодиётнинг қандай вужудга келганини аниқлашда катта аҳамиятга эга.