АЛИКАНТЕ

АЛИКАНТЕ — Испаниядаги шаҳар ва порт, Ўрта денгиз соҳилидаги курорт. Аликанте провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 261 минг киши (1991). Ёғ-мой, тамаки, кимё, металлсозлик, цемент, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Четга вино ва мева-сабзавот маҳсулотлари чиқарилади. Аликанте қадимда римликлар қишлоғи бўлган. Араблар ҳукмронлиги даврида ал-Лукант деб аталган. 1490 й. да шаҳар мақомини олган. Меъморий ёдгорликлардан ўрта асрда қурилган Санта-Барбара қасри, ратуша биноси (17—18-а. лар) ва Сан-Николас де Бари (17-а.) черкови сақланган.