АЛИФ

АЛИФ — араб алифбосида ва у асосида тузилган эски ўзбек ёзувидаги биринчи ҳарфнинг номи. Эски ўзбек ёзувида бу белги ҳосил бўлиш ўрнига кўра бир-биридан фарқли бўлган иккита унлини:

1) тил орқа умумтуркий а ва

2) тил олди юмшоқ а унлиларини ифодалайди. Бундан ташқари, Алифи — i,y,e,(3),(8) — о товушларини ифодалаш учун қўлланар эди. Ҳоз. ёзувдаги бир (1) рақами A. шаклидан олинган (яна қ. Абжад).