АЛИЕВ Абат (1930.25.10, Чимбой тумани) — Қорақалпоғистон халқ шоири (1992). Нукус педагогика ин-тини тамомлаган (1951). Ўзбекистон ФА Қорақалпоғистон бўлимидаги Тил ва адабиёт ин-тида илмий ходим (1974—76), «Еркин Қарақалпақстан» газ. да бўлим мудири (1976—81), Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг масъул котиби (1991—92). Алиев «Ёшлик кучи» (1956), «Бизнинг овул йигити» (1961), «Ҳақиқат шажараси» (1973), «Менинг Гулжамолим» (1974), «Умр ташвишлари» (1987), «Кўрмаганимиз кўп экан» (1991), «Ҳаётнинг қизиғи» (1993) каби ҳикоя, повесть ва романлар муаллифи.