АЛИЕВ Комил Маъруфович

АЛИЕВ Комил Маъруфович (1905.25.7-1939.10.9) — журналист, ўзбек матбуотида фельетончилик асосчиларидан бири. Фаолиятини «Туркистон» («Қизил Ўзбекистон») газ. да (1924 й. дан) бошлаб, турли вазифаларни (мухбир, бўлим мудири, масъул котиб) бажарган. 1925—27 й. ларда «Озод Бухоро», 1936— 37 й. ларда «Илғор Сурхон учун» вилоят газ. ларида ишлаган. Алиев асосан фельетончилик билан шуғулланган. У фельетонларини «Какра», «Нор йигит» тахаллуслари б-н ёзган. Фельетон, танқидий мақола ва репортажлардан иборат «Бомба» ва «Давр душманлари» (1932) тўпламлари чоп этилган.