АЛИБЕКОВ Лапас Алибекович

АЛИБЕКОВ Лапас Алибекович (1939, Оқбулоқ қишлоғи, ҳоз. Жиззах вилояти, Зарбдор тумани) — табиий географ. Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (2000), геогр. фанлари д-ри (1988), проф. (1990). СамДУ биология-география ф-тини тугатган (1962), шу ун-т география фтида геоэкология ва табиий геогр. кафедраси мудири (1990 й. дан). Илмий фаолияти геогр. ва экология фанининг инсоният олдида турган энг хавфли муаммоларидан бири — чўллашиш жараёнларининг механизмларини ўрганишга бағишланган.