АЛИ СУЛТОН (1416—?) — Турфоннинг биринчи султони. 1469 й. Турфонни султонлик деб эълон қилди, унинг сиёсий-иқтисодий қудратини оширди. Али Султон даврида қ. х. ва ҳунармандчилик анча ривожланди. Коризлар кўпайди, экин майдонлари кенгайди, дон маҳсулоти четга чиқарила бошланди. А. С. Қожу, Люкчун бекликларини, 1473 й. да Қумул (Хоми) султонлигини иш-ғол қилиб, ўз султонлигига бирлаштиради, Хитой Мин императорлиги қўл остидаги Гуанжу, Шажу ш. ларини ўз ҳудудига қўшиб олиб, Ғарб билан Шарқ ўртасидаги савдони, Ипак йўлига ҳукмронликни ҳам ўз қўлига олади. Али Султон 1491 й. га келиб Хитой деворининг ғарбий дарвозаси ташқарисидаги ўн бир шаҳарни эгаллаб олади, унинг ичидаги Сужу, Гуанжу ш. ларига ҳам бир неча бор бостириб кириб, Мин императорлигини бевосита таҳдид остида қолдиради. Уйғур ерларининг шарқий қисмида Али султон С ташкил қилган мазкур Турфон султонлиги 15 — 16-а. ларда ўз равнақининг чўққисига чиққан эди.