АЛИ ЖЎБ НОЙИ (тахаллуси «Жўб»-қудуқков) (15—16-а. лар) — марвлик созанда-бастакор. Марв ҳукмдори Қозоқхон саройида яшаб, ижод этган. Ўзбек мусиқаси тарихида у ўзининг қатор пешрав ва нақшлари билан машҳур. Айниқса Ҳусайний мақоми йўли (Туркий зарб усули)даги Ҳисорий пешрави дилрабо (бу асар найга нис-батан чорторда ёқимли садо бериши туфайли Чортори найгир номи билан ҳам) машҳур эди.