АЛГОРИТМ

АЛГОРИТМ, алгорифм — маълум бир турга оид масалаларни ечишда ишлатиладиган амалларнинг муайян тартибда бажарилиши ҳақидаги аниқ қоида (дастур). Кибернетика ва мат. нинг асосий тушунчаларидан бири. Ўрта асрларда саноқнинг ўнли тизими бўйича тўрт арифметик амал бажариладиган қоидани Алгоритм деб аташган. «Бу қоидаларни мат. га 9-а. да ал-Хоразмий киритган. Европада бундай қоидалар унинг тугилган юртига нисбатан лотинчалаштирилган (Algoritmus ёки Algorithmus шаклида «алгоризм» дейилган), кейинчалик «алгоритм»га айланган» (акад. Алгоритм Колмогоров). Фанда «Евклид алгоритми», «Ғиёсиддин Коший алгоритми», «Лаурье алгоритми», «Марков алгоритми» деб аталувчи Алгоритмлар маълум. Алгоритм тушунчаси тобора кенгайиб бориб, кибернетиканинг назарий ва мантиқий асоси ҳисобланган Алгоритмлар назарияси пайдо бўлди. ЎзР да бир неча и. т. муассасалари ва ҳисоблаш марказларида Алгоритмдан фойдаланиш соҳасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Мас, Ўзбекистон ФА «Кибернетика» илмий и. ч. бирлашмасида, Ўзбекистондаги барча ун-тларда, Тошкент давлат техника унверситетида, ЎзР Макроиқгисод ва статистика вазирлиги қошидаги Ҳисоблаш маркази ва б. муассасаларда олиб борилаётган ишлар бунга мисол бўла олади.