АЛЬФРЕД

АЛЬФРЕД, Буюк Альфред (тахм. 849 — тахм. 900) — Уэссекс инглиз-сакслар қироли (871 й. дан). Ўз ҳукмронлиги остига бир қатор қўшни инглиз-сакс киролликларини бирлаштирди. Альфред даврида 1-умуминглиз қонунлар тўплами ва «Инглиз-сакс солномасижинг бир қисми тузилган.