АЛФОЛЬ

АЛФОЛЬ, алюминий фольгаси — жуда юпқа (0,005—0,01 мм) алюминий зар қоғози. Иссиқликни деярли ўтказмайди. 500° т-рагача қиздирилганда ўз хоссаларини сақлаб қолади. Варақлар (листлар) ва ўрамлар кўринишида ишлаб чиқарилади. Техник мақсадларда ишлатилади.