АЛЬФА (а) -ЗАРРАЛАР — баъзи бир радиоактив элементлар чиқарадиган гелий атомларининг ядролари. Гелий атомининг ядроси иккита протон ва иккита нейтрондан иборат. Бу зарралар радиоактив элементлар емирилганида ажралиб чиқади, айни вақтда энергия ҳам ажралади. Альфа бирор модда орқали ўтганида модда атомларини ионлаштириб, ўз энергияси камаяди.