АЛЕЙРОН ДОНАЧАЛАРИ

АЛЕЙРОН ДОНАЧАЛАРИ, протеин доначалари (юн. aleuron — ун-урвоқ) — эндоспермдаги оқсил моддаларнинг кристалланган қаттиқ, думалоқ доначалари. Улар баъзи мойли ўсимликлар (мас, канакунжут) уруғида йирикроқ, буғдой, арпа ва б. уруғида эса майдароқ бўлади. Уруғдан униб чиқадиган майса А. д. ҳисобидан озиқланади.