АЛЕМАННЛАР

АЛЕМАННЛАР (лот. Alamanni) — Дунай ва Рейн дарёлари юқори оқимида, Рим империяси мулкларига қарамақарши қирғоқларда яшаган германларнинг 3-а. охиридан маълум бўлган римча номи. Римликлар Жан. Германиядан Галлияга бостириб кирган қуролли тўдаларни Алеманнлар деб атаган. Бирок, Алеманнлар римликлардан фарқли равишда ўзларини «шваблар» дейишган. 4-а. дан алеманн ёлланма ҳарбийлари Рим империясида юқори мавқега эга бўла бошлаган.

Mac, 306 й. Константин I Рим тахтини эгаллашда Алеманнлардан Крокус ёрдамига таянган. Император Константин II ўз рақиби Магненция императорига карши курашда Алеманнлар қўшинидан фойдаланган, бироқ 357 й. Юлиан Муртад уларни Аргенторат (Страсбург) остонасида тор-мор келтирган. Сўнгги ўрта асрларда ўрта лотин тилидаги «Alamannia», француз ва испан тилларидаги «Alltmagne» ҳамда «Alemania» атамалари «Германия» атамаси билан ўрин алмашган.