АЛЕКСЕЙ МИХАЙЛОВИЧ

АЛЕКСЕЙ МИХАЙЛОВИЧ (1629.19.3-1676.29.1) — Русь подшоси (1645—76), Романовлар сулоласининг иккинчи вакили, подшо Михаил Фёдорович Романовнинг ўғли. Алексей Михайлович даврида Украина Россияга қайта қўшилди, рус черковида ажралиш содир бўлган. Алексей Михайлович даврида руслар Туркистонни босиб олишга тайёргарлик кўриш мақсадида айғоқчилар юбора бошлаган. Хусусан Б. А. ва С. И. Пазухинлар бошчилигидаги «элчилар» 1669—72 й. ларда Бухоро, Балх ва Урганчга келган. Улар Хива ва Бухоро хонлигининг ички ва ташки сиёсати ҳақида жуда куп маълумотларни олиб кетганлар.