АЛЕКСЕЙ 1 КОМНИН

АЛЕКСЕЙ 1 КОМНИН (тахм. 10481118.15.8) — Византия императори (1081 й. дан). Комнинлар сулоласи асосчиси. Қишлоқ аристократларидан, йирик саркарда. Комнинлар хонадони ва у билан қариндош ҳарбий аристократияга таяниб императорлик тахтини эгаллаган. Кўплаб исёнларни бостирган, черковни император ҳокимиятига бўйсундиришга интилган. Норманнлар, бижанаклар ва салжуқийлар ҳужумини қайтарган (1090—91). Салибчиларнинг муваффақиятларидан фойдаланиб империянинг Кичик Осиёдаги ерларини кенгайтирган.