АЛЕКСАНДРИЯ (ИСКАНДАРИЯ) КУТУБХОНАСИ

АЛЕКСАНДРИЯ (ИСКАНДАРИЯ) КУТУБХОНАСИ — эллинизм даврида бунёдга келган машҳур кутубхоналардан бири. Александрия (искандария) кутубхонасига мил. ав. 3 – а. да птолемейлар сулоласи даврида яшаган атоқли олим ва адиблар (Зенодот, Аристарх Самосский, Каллимах ва б.) асос солган. Бу ерда юнон фани ва адабиётига доир кўплаб қўлёзма асарлари тўпланган. Бундан ташқари, Шарқ тилларидаги китоблар ҳам бўлган. Кутубхона қошида китоб кўчирувчилар гуруҳи ишлаган, кутубхона каталоги тузилиб, у вақт-вақти билан тўлдириб турилган. Кутубхонада 700 минг жилдга яқин китоб сақланган. Александрия (искандария) кутубхонаси (И.)к. уч аср давомида ривожланиб борди. Мил. ав. 48—47 й. лар Александрия уруши даврида кутубхона асосий тўпламининг бир қисми ёнгинда куйиб кетди. Мисрни Рим империяси босиб олгач, Александрия (искандария) кутубхонаси (И.) к. ўз мавқеини йўқота борди, қолган қисми 7—8 – а. ларда тамомила тугатилди.