АЛЕКСАНДРИЯ

АЛЕКСАНДРИЯ — Украинанинг Кировоград вилоятидаги шаҳар. Ингулец дарёси бўйида. Т. и. станцияси. Аҳолиси 103 минг киши (1989). Қўнғир кумир қазиб олинади ва брикетланади. Кўтарма транспорт асбоб-ускуналари з-ди, электромеханика, автомобиль тузатиш з-длари, енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Днепропетровск Кончилик ин-тининг бўлими, ўрта махсус ўқув юрти мавжуд. Александрияга 18-а. ўрталарида асос солинган.