АЛЕКСАНДР III

АЛЕКСАНДР III (1845.26.21894.20.10) — Россия императори (1881— 94), Александр II нинг 2 – ўғли. «Самодержавиени мустаҳкамлаш ҳақидаги манифест»ни эълон қилган (1881). Александр III даврида 80 – й. охири — 90-й. бошларида бир неча ислоҳотлар амалга оширилди (жон солиги бекор қилинди, товонлар камайтирилди, земство ва шаҳар низомлари қайта кўриб чиқилди). Унинг даврида Россия томонидан Туркистонни босиб олиш (1885) асосан туғалланган. Хусусан 1879 ва 1880—81 й. ларда Ахалтака ҳарбий юришлари натижасида Туркманистон босиб олинган. Туркманларнинг Гўктепа қалъасини олишда руслар 45 минг қалъа ҳимоячиси (шундан 5 минг кишида қурол бўлган, қолгани аёллар, болалар эди) ни ўлдиришган.