АЛЕКСАНДР II

АЛЕКСАНДР II (1818. 17 .4 – 1881. 1. 3, Петербург) — Россия императори (1855—81). Николай II нинг катта ўғли. Россиянинг Қрим уруши (1853—56)да енгилиши натижасида 60—70 – й. ларда бир қанча ислоҳотлар ўтказди. Россияда крепостной ҳуқуқни бекор қилишга мажбур бўлган (1861); Польша қўзғолони (1863—64)ни шафқатсизлик билан бостирди. Александр II даврида Россия империяси анча кенгайди: Узоқ, Шаркда Амур дарёсининг сўл қирғоғи, Уссурий ўлкаси, Ардаҳн, Каре ва Ботуми ш. лари, шунингдек ғарбда Бессарабиянинг бир қисми Россия томонидан босиб олинди. Туркистон ўлкасининг катта қисми босиб олиниб, Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги Россиянинг вассалига айланган. 1881 й. мартида «Халқ эрки» ташкилотининг аъзоси И. И. Гриневицкий Александр IIга суиқасд қилиб уни ўлдирган.