АЛЕКСАНДР БУРЖИ

АЛЕКСАНДР БУРЖИ — СанктПетербург ш. (РФ) даги меъморий ёдгорлик. Майдоннинг марказий мужассамоти. Александр буржи ампир услубида 1830—34 й. ларда меъмор А. А. Монферран лойиҳаси асосида (1812 й. урушидаги галаба шарафига) ўрнатилган. Александр буржи тўққизил гранит тошдан ясалган баланд устун (махсус курси) устига ўрнатилган. Устида авлиё ҳайкали бор (ҳайкалтарош Б. И. Орловский). Тагкурсига бўртма тасвирлар (ҳайкалтарош П. В. Синцов, И. Леппе, Ж. Б. Скотти) ишланган. Умумий бал. 47,5 м. Оғирлиги тахм. 500 т.