АЛЕКСАНДЕР

АЛЕКСАНДЕР Сэмюэл (1859.6.1, Сидней — 1938.13.9, Манчестер) — инглиз файласуфи, неореализм вакили, эмержент эволюцияси назарияси асосчиларидан бири. Унинг таълимоти Спиноза, Юм ва Спенсерттт фалсафий қарашларига ўхшаб кетади. Александер натуралистик метафизика доирасидаги монистик актуализм вакили ҳисобланади. Идеализмда мутлақлик тушунчаси қандай ўрин эгалласа макон-замон муносабатлари тушунчаси унинг учун шунчалик муҳимдир, лекин макон-замон муносабатлари асосида материя ётади, жами мавжудот материядан шаклланади.