АЛЕАТОРИКА

АЛЕАТОРИКА (лот. alea — тасодифийлик) — 20-а. иккинчи ярмида Европа композиторлик ижодида додекафониянинг қатъий қонун-қоидаларига қарши юзага келган оқим. Унинг замирида тасодифийлик (мас, муайян ноталарни ишлатиш бўйича «қуръа»га таяниш, соққачалар ташлаш ва б.)дан ижодий фойдаланиш ётади. Алеаторика асарларида ком-позиторлар баъзан ижрочиларнинг маҳорат имкониятларига ҳам унумли таянишади. Шу боис ҳоз. кунгача механик (қатьий) Алеаторика, бадиҳавий Алеаторика ва назоратли Алеаторика турлари одат тусига кирган. Буларнинг биринчи ва иккинчиси П. Булез (Франция) ва К. Штокхаузен (Германия) то-монидан 1950-й. ларнинг 2-ярмида, учинчиси эса 60-й. лар бошида В. Лютославский (Польша)ларнинг изланишлари натижасида жорий этилган.

Ўзбекистон композиторлари (Н. Зокиров, Т. Қурбонов, Ф. Янов-Яновский ва б.) ижодида ҳам Алеаторика аломатлари учрайди.