АЛЬДОЛ КОНДЕНСАТЛАНИШ, альдол конденсация — икки молекула альдегиднинг ўзаро бирикиб, таркибида альдегид ва алкоголь гуруҳи бўлган моддалар, яъни альдоллар ҳосил қилиши. Альдол конденсатланиш илк бор 1872 й. да немис кимёгари А. Вюрц томонидан кашф қилинган. Кетонлар ҳам Альдол конденсатланиш реакциясига осон киришади. Альдол конденсатланиш натижасида ҳосил бўладиган альдегидспиртлар реакцияга жуда тез киришувчан моддалар; ўсимлик тўқималарида бўладиган кўпчилик жараёнларни ўрганишда уларнинг катта аҳамияти бор.