АЛЬДЕР КУРТ (1902.10.7-1958.20.6) — немис органик кимёгари, фалсафа фанлари д-ри. 1940 й. дан Кёльн ун-тига қарашли кимё ин-тининг директори. 1928 й. да О. Дильс билан ҳамкорликда диен синтез асосларини ишлаб чиқди. Стереокимё, полимеризация соҳаларида ҳам тадқиқотлар олиб борди. Нобель мукофоти лауреати (1950).