АЛЬДЕГИДОКИСЛОТАЛАР ВА КЕТОКИСЛОТАЛАР

АЛЬДЕГИДОКИСЛОТАЛАР ВА КЕТОКИСЛОТАЛАР, оксокарбон кислоталар — молекуласида карбонил (альдегид ёки кетон гуруҳлари) ва карбоксил гуруҳлари бўлган органик бирикмалар. Улар функционал гуруҳларнинг молекулада ўзаро жойлашишига қараб, а-, р4-, у – ва б. оксокарбон кислоталарга бўлинади. а-альдегидокислотанинг биринчи намунаси глиок-сал кислота (СНОСООН) пишмаган мевалар таркибида учрайди. а-кетокислотага пироузум кислота (СН3СОСО-ОН) намуна бўла олади; у организмда моддалар алмашинуви жараёнида қатнашади. Р-А. ва К. жуда беқарор, уларнинг ичида энг аҳамиятлиси ацетосирка эфирдир. укетокислотадан пеницилл кислота катта аҳамиятга эга бўлиб, антибиотик ҳисобланади.