АЛЬДЕБАРАН

АЛЬДЕБАРАН — Савр юлдуз туркумининг 0,8-катталикдаги юлдузи (а си), ранги қизил. Гиадлар юлдуз тўдасининг бош юлдузи ҳисобланади; Қуёшга нисбатан 150 марта ёрқинроқ. Биздан узоқлиги 67 ёруғлик йилига тенг. Кузда ва қишда кўринади.