АЛЬБУЦИД

АЛЬБУЦИД, натрий сульфацил — сульфаниламид препаратларидан бири; стрептококк, гонококк, пневмококк ва б. инфекцияларга самарали таъсир этади. Кўз касалликларини даволашда ишлатилади.