АЛЬБУМИНЛАР (лот. albumen – тухум оқсили) — ҳайвон ва ўсимлик тўқималари таркибига кирадиган оддий оқсиллар; тухум оқи, қрн зардоби, сут, ўсимликлар уруғида бўлади. Альбуминлар паст молекуляр оғирликка эга; сувда, кучсиз туз эритмаларида эрийди, нейтрал тузларнинг юқори концентрациясида чўкади. Альбуминлар учрайдиган жойига қараб зар-доб Альбуминлари, тухум Альбуминлари, сут А. и деб аталади. Зардоб А. и. қон таркибидаги оқсилларнинг ярмидан кўпини ташкил этади. Қонда бир қатор моддалар: эркин ёғ кислоталарни, стероид ва тиреоид гормонларни ташишда, заҳарли моддалар, мас, оғир металларни заҳарсизлантиришда иштирок этади. Альбуминлар тўқималарда сув-туз ва азот алмашинувида муҳим роль уйнайди.